X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Бош сахифа

20 июня 2019

Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Қарори


2019yil“27”05

Toshkent sh.

Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4190-сон «2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 27 ва 103-сон қарори (рўйхат рақами 2522, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 608-модда) билан тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А.Шадманов

Тошкент ш.,

2019 йил 27 май,

77-сон

Молия вазири

Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 27 май,

65-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 77, 65-сон қарорига

ИЛОВА


Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. I бўлимдаги

Омнопон позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Омнопон

инъекция учун эритма 1% 1 мл


инъекция учун эритма 2% 1 мл

2. V бўлимда:

а) Клозапин позициясидан сўнг қуйидаги позициялар билан тўлдирилсин:

Трифлуоперази043D

таблетка 5 мг


Флуфеназин

инъекция учун эритма 25 мг/ 1 мл

б) Хлорпромазин позициясидан сўнг қуйидаги позиция билан тўлдирилсин:

Оланзапин

таблетка 5 мг


Ҳужжат рақами:  77
Қабул қилиниш санаси:  27.05.2019
Кўчириб олиш pdf |