Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишда имтиёзли ва болалик контингентни алоҳида хисобга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали шифокор кабулига масофадан электрон ёзилиш” автоматлаштирилган ахборот тизим Бош сахифа

07 марта 2019

“Тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишда имтиёзли ва болалик контингентни алоҳида хисобга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали шифокор кабулига масофадан электрон ёзилиш” автоматлаштирилган ахборот тизим

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2019yil“23”01

№ 24

Toshkent sh.

“Тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишда имтиёзли ва болалик контингентни алоҳида хисобга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали шифокор кабулига масофадан электрон ёзилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ)ни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча давлат даволаш-профилактика муассасаларида ишга тушириш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш соҳасининг Миллий интеграллаштирилган ахборот тизимидаги "Соғлиқни сақлаш" ахборот тизимлари комплексини яратиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида тасдиқланган Давлат дастуридаги илованинг 39-чи бандини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3071-сонли “Ўзбекистон Республикаси< аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурининг 19 ва 21-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. “ Ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан “Тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишда имтиёзли тоифалар ва болаларни алоҳида хисобга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига масофадан электрон ёзилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан кейин -масофадан электрон ёзилиш ААТ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча давлат даволаш-профилактика муассасаларида фойдаланиш учун ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб масофадан электрон ёзилиш ААТ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча давлат даволаш-профилактика муассасаларида ишга туширилиши таъминлансин

2. 2019 йил 20 февралга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғликни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча давлат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари:

давлат даволаш-профилактика муассасаларида рўйҳатга олишдаги тиббий ходимлар ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг иш жойларини юқоридаги тизимга мослаштириш мақсадида компьютер жиҳозларини ва принтерларни ўз вақтида сотиб олинишини;

давлат даволаш-профилактика муассасаларида рўйҳатга олишдаги тиббий ходимлар ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимидан тўлақонли фойдаланиш мақсадида локал-ҳисоблаш тармоқларини яратилишини;

электрон навбатни бошқариш тизимидан тегишли навбатга оид маълумотларни беморларга хабар бериш мақсадида ахборот панелларини (телевизорларни) сотиб олиш ва ўрнатилишини;

алоқа каналларига (кафолатланган алоқа каналлари учун хар ойи учун абонент тўловларини олдиндан кўзда тутган ҳолда 4 Мбит/с дан кам бўлмаган TAS-IX зонасидаги юқори тезликдаги Интернет) тегишли муассасаларининг уланишини;

давлат даволаш-профилактика муассасаларида барча рўйхатга олишдаги тиббий ходимларни ва беморлар билан ишлайдиган шифокорларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғига уланишини таъминласинлар.

3. Давлат даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорлари:

2019 йил 25 февралга қадар муддатда тегишли муассасаларига тиббий ходимларининг кунлик фаолиятида масофадан электрон ёзилиш ААТни жорий килишни ва фойдаланишини таъминласинлар ҳамда тизимни тўлақонли ишлашида шахсий жавобгарлиги белгилансин;

масофадан электрон ёзилиш ААТда барча ходимларни узлуксиз ишлашини таъминласинлар ҳамда назоратга олсинлар;

масофадан электрон ёзилиш ААТда қабулига ёзиладиган тиббий ходимлар ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида янгилаб борилишини амалга оширсинлар;

имтиёзли тоифалар ва болаларни алоҳида ҳисобга олган холда тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишга муҳтож бўлган беморлар ҳақидаги маълумотлар билан ягона доимо янгиланадиган электрон маълумотлар базасини тўлдириб борилишини ҳамда тўғри маълумотлар киритилишини таъминласинлар.

4. “Ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (Д.Усмонов):

2019 йил 31 январга қадар муддатда компьютер жихозлари, термопринтерлар, локал ҳисоблаш тармоқлари ва ахборот панеллари (телевизорларга) ҳамда TAS-IX зонасидаги Интернет тармоғига тегишли муассасалар уланиши учун ягона техник талабларни тайёрласин ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилигига, Тошкент шахар Соғликни сақлаш Бош бошқармасига, вилоятлар Соғликни сақлаш бошқармаларига юборилишини таъминласин;

Вазирлик тизимидаги барча давлат даволаш-профилактика муассасаларини масофадан электрон ёзилиш ААТга босқичма босқич (алоҳида жадвал бўйича) уланишини амалга оширсин;

2019 йил 7 мартгача қадар муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимларини маҳсус ўргатадиган материални яратиш йўли билан ахборот тизимдан фойдаланиш мақсадида ўқув курсларини (алоҳида жадвал бўйича) ташкиллаштирсин;

имтиёзли тоифалар ва болаларни алоҳида ҳисобга олган холда тегишли ихтисослашган тиббий хизматларни, шу жумладан юқори технологик тиббий ёрдамни олишга муҳтож бўлган беморларнинг доимо янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирсин.

5. Иқтисодиёт ва молиялаштириш Бош бошқармаси (Б.Эргашев) бир ой муддатда масофадан электрон ёзилиш ААТнинг ягона техник талабларга асосан жорий этилишига ва ривожланишига ҳаражатларни молиялаштиришда, ва шунингдек Интернет ва вазирликнинг корпоратив тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун даволаш-профилактика муассасаларини марказлашган молиялштиришда амалий механизмларни аниқласин.

6. Жамоатчилик билан алоқалар буйича бўлим (Ф. Санаев) оммавий-ахборот воситаларида ва вазирликда масофадан электрон ёзилиш ААТнинг яратилиши ва жорий қилинишининг кенг кўламда ёритилишини таъминласин.

7. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Қ.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Шадманов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  24
Қабул қилиниш санаси:  23.01.2019
Кўчириб олиш pdf |