Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Давлат санитария-эпидемиология хизматининг Давлат кадастрлари гуруҳини ташкил этиш тўғрисида Бош сахифа

30 августа 2018

Давлат санитария-эпидемиология хизматининг Давлат кадастрлари гуруҳини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати Маркази

БУЙРУҚ


2018yil “28” 08

№ 36

Toshkent sh.

Давлат санитария-эпидемиология хизматининг Давлат кадастрлари гуруҳини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

- 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида"ги низоми;

- 2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган "Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида"ги низоми;

- 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида"ги низомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, эиидемиологик аҳамиятга эга бўлган объектлариинг географик ахборот базасини шакллантириш ҳамда санитария- эпидемиология хизматида Давлат кадастрлари билан боглиқ фаолиятни мувофиқлаштириб бориш мақсадида буюраман:

1. Марказда эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган объектлариинг географик ахборот базасини шакллантириш ҳамда санитария-эпидемиология хизмати тизимида Давлат кадастрлари билан боглиқ фаолиятни мувофиқлаштириб бориш бўйича Давлат кадастрлари гуруҳи (кейинги ўринларда - гурух деб юритилади) ташкил этилсин.

2. Беш кун муддатда гуруҳнинг низоми, бош мутахассиси ва муҳандисининг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилсин ва тегишли тартибда тасдиқлансин.

3. Режалаштириш ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи (Адилова):

марказнинг штат жадвалига ўзгартириш киритилмаган ҳолда, лавозим

алмаштириш йўли билан, бош мутахассис ва муҳандис лавозимлари штат бирликлари шакллантирилсин;

бош мутахассис ва муҳандиснинг ойлик маошлари тариф ставкаси бўйича, тасдиқланган штат меъёрларига мувофиқ белгилансин.

4. Хўжалик бўлими мудири (Бобобеков), Бош ҳисобчи (Латипов):

гуруҳ учун темир панжара ўрнатилган, эшик-деразали алоҳида хона ажратилиб, тегишли офис мебели ва оргтехника билан таъминлаш чоралари кўрилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМлари Бош врачлари:

техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрининг кучли таъсир қилувчи заҳарли химикатлар, пестиЦИдлар, радиоизотоп буюмлар, радиоактив ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш объектларига тегишли маълумотлар ўрнатилган тартибда ва белгиланган мудцатларда Республика ДСЭНМга тақдим этиб борилсин;

тегишли маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш бўйича масъул мутахассислар ажратилиб, улар тегишли буйруқ билан расмийлапггирилсин; бириктирилган мутахассислар тегишли тадбирларни гуруҳ билан ҳамкорликда олиб боришлари таъминлансин;

тақдим этилаётган маълумотларнинг объектив бўлишига ташкилот раҳбари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

6. Гуруҳ раҳбари:

Эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган объектларнинг географик ахборот базасини шакллантириш ҳамда санитария-эпидемиология хизмати тизимида Давлат кадастрлари билан боғлиқ фаолият натижалари, мазкур йўналишдаги муаммоли масалалар, келгусидаги вазифалар бўйича йил якунида Соглиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология Бош бошқармасига ҳисобот тақцим этилиб борилиши ва тизимли равишда муҳокама этилиши йўлга кўйилсин.

7. Санитария-эпидемиологик кузатув бўлими мудири (Валиева):

ўн кун муддатда мазкур буйруқни Соглиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур буйруқ ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Бош врач

Б. Алматов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  36
Қабул қилиниш санаси:  28.08.2018
Кўчириб олиш pdf |