Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшнмча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Бош сахифа

31 июля 2018

Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшнмча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“24”07

№ 485

Toshkent sh.

Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшнмча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПФ-5460-сонли "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мадсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари ва ижтимоий дорихоналар учун

Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси ( Ф.Шарипов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси (М.Садиков), Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бош бошқармаси ( А.Алиев) Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази ДУК (З.Таджиханов) ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари ва ижтимоий дорихоналарга етказилишини таъминласин.

3. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бош бошқармаси (А.Алиев), Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази ДУК (З.Таджиханов) Соглиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш- профилактика муассасалари ва ижтимоий дорихоналарда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатилиши бўйича мониторинг олиб борсин.

4. Ахборот хизмати (Ф.Санаев), Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш "UZMEDIFO" маркази (Д.Усмонов) ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бош бошкармаси (А.Алиев) ушбу буйруқ матни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 68-сонли бўйруги ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Шадманов


Ilova - Кўчириб олиш


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  485
Қабул қилиниш санаси:  24.07.2018
Кўчириб олиш pdf |