Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори ижроси ҳақида Бош сахифа

04 июля 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори ижроси ҳақида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUG'I


2018 yil "03" 07

№ 422


Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат

солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликиинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Казакбаев). Қоракалпогистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги. Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соглиқни сақлаш бошқармалари ҳамда барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисоблаш ҳамда тўлашда белгиланган тартиб ва талабларга риоя қилинишини таъминласин.

3. Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси (Д.Мирзабаев) Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Эргашев) билан биргаликда юқорида қайд этилган қарор билан тасдиқланган Дастурнинг 11-бандида белгиланган топширик бўйича тегишли таклифлар белгиланган муддатда Давлат солиқ кўмитасига киритилишини таъминласин.

4. "Ўзмединфо" электрон соглиқни сақлашни ривожлантириш маркази юқоридаги қарор матни тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказилишини таъминл асин.

5. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда колдираман.

Вазир

А. Шадманов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  422
Қабул қилиниш санаси:  03.07.2018
Кўчириб олиш pdf |