Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-3781-сонли қарори ҳақида Бош сахифа

14 июня 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-3781-сонли қарори ҳақида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUG'I


2018 yil "13" 06

№ 148-к


Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-3781-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-3781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-3781-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, марказ ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари:

2018 йил 15-17 июн кунлари - Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланишини таъминласинсин;

тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасалари ва ташкилотларининг иш фаолиятини юқоридаги қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этсин;

2018 йил 15-17 июн кунлари ижтимоий соҳа объектларида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш мақсадида вазирлик тизимидаги раҳбар ходимларнинг навбатчилик жадвалини тасдиқласин ҳамда навбатчилик тартибли ва юқори савияда ташкил этилишини таъминласин.

3. Мазкур буйруқ ижросини назоратини ўз зиммамда колдираман.

Вазир в.в.б.

Б. Юсупалиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  148-к
Қабул қилиниш санаси:  13.06.2018
Кўчириб олиш pdf |