Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли "Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш Бош сахифа

12 июня 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли "Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUG'I

2018 yil "11" 06

№ 385

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли "Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги ''Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида'ти 408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги "Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 408-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари, республика тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари мазкур қарорда автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш низоми, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низоми, ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича қабул қилинган давлат талабларини ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминласин.

3. "Узмединфо" Электрон соғлиқни сақлаш маркази (Д.Усмонов) юқоридаги ва мазкур буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтига жойлаштирсин.

4. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир в.в.б.

Б. Юсупалиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  385
Қабул қилиниш санаси:  11.06.2018
Кўчириб олиш pdf |