Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 322-сонли қарори ижроси хақида Бош сахифа

15 мая 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 322-сонли қарори ижроси хақида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUG'I

2018 yil "11" 05

№ 300

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 322-сонли қарори ижроси хақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 322-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган хисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 322-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учуй қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Р.Шарипов) Юридик бўлими (Р.Махаммадиев) билан биргаликда вазирликнинг буйрукларини белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказсин ва лозим бўлган такдирда тегишли таклифлар киритсин.

3. "Узмединфо" электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати (Ф.Санаев) билан биргаликда мазкур қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари эътиборига етказилишини таъминласин.

4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир                           А.Шадманов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  300
Қабул қилиниш санаси:  11.05.2018
Кўчириб олиш pdf |