Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 199-сон қарори ҳақида Бош сахифа

13 апреля 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 199-сон қарори ҳақида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI

2018 yil “16” 03

№171

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 199-сон қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” 199-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14

мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида” 199-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Йиғма ахборот-таҳлил ва методология бошқармаси (М.Муминов)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъати янги регламентини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил апрель ойидаги ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиш учун киритсин.

3. Ахборот хизмати (Ф.Санаев), “Узмединфо” Электрон соғлиқни

сақлашни ривожлантириш маркази (Д.Усманов) билан биргаликда юқоридаги қарор ва мазкур буйруқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.

4. Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир в.в.б                                                                                                   Б.Юсупалиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  171
Қабул қилиниш санаси:  16.03.2018
Кўчириб олиш pdf |