Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Узбекистан Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Бош сахифа

23 октября 2017

Узбекистан Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

                                                   

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТА

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

2017 йил "18" октябрь

№ ПК-3337

"   "             20 г.

Узбекистан Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, маданият ва санъат соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама кулай шароит яратиш максадида:

1. Узбекистан Республикаси Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли худуди билан биргаликда (кейинги ўринларда объект деб юритилади) оператив бошқариш хукуки асосида Узбекистан Республикаси Маданият вазирлигига бепул бериш тўгрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳри хокимлиги объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топширсин, Узбекистан Республикаси Маданият вазирлиги кабул килиб олеин ҳамда объектни саклаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда “Асака” акциядорлик тижорат банкини банкларга кўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистан Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўгрисида” 2017 йил 15 февралдаги ПҚ—2778-сон карори матнининг 9-бандидаги “Мустақиллик майдони, 5-уйда” сўзлари “Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг '‘Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорининг 8-банди ҳамда унга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Тошкент шаҳри хокими Р.Ж. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  ПК-3337
Қабул қилиниш санаси:  18.10.2017
Кўчириб олиш pdf |