Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил Бош сахифа

27 сентября 2017

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил

ВМнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 738 сон қарори


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 августдаги ПҚ-3243-сон қарори )

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 августдаги ПҚ-3243-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“9. Марказнинг марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уйда жойлаштирилсин”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 13-бандидаги “Бухоро кўчасидаги 10-уйга” сўзлари “Мустақиллик шоҳкўчасидаги 107-уйда” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  738
Қабул қилиниш санаси:  18.09.2017
Кўчириб олиш pdf |