Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Бош сахифа

27 сентября 2017

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

ВМнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 737 сон қарори



Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”
2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг, айниқса ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни китоблар билан таъминлаш тизимини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖнинг:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг майдони 270 кв.м бўлган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1, Мустақиллик кўчаси, 6-уй
ва майдони 1650 кв.м бўлган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1, Мустақиллик кўчаси 7-уй манзилида жойлашган биноларини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Китоб олами” МЧЖнинг устав фондига давлат улуши сифатида белгиланган тартибда бериш;

“Ўзбекистон”, “Ўқитувчи”, Ғафур Ғулом ва Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти давлат корхонаси, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Китоб олами” МЧЖ устав фондидаги ўз улушларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мулк ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:

“Китоб олами” МЧЖ устав фонди ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинолар ҳисобига оширилишини;

“Китоб олами” МЧЖнинг уставига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Китоб олами” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан республиканинг барча ҳудудларида унинг филиалларини очиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 июлдаги 193-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х.Тангриев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қ.Қ.Қуранбоев зиммасига, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ҳамда Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  737
Қабул қилиниш санаси:  18.09.2017
Кўчириб олиш pdf |