X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Вазирлар Маҳкамасининг “Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида” 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида

Бош сахифа

27 сентября 2017

Вазирлар Маҳкамасининг “Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида” 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида

ВМнинг 2017 йил 18 сентябрдаги 735 сон қарори



Вазирлар Маҳкамасининг “Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида” 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида” 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 342-модда) 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Белгилаб қўйилсинки, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилади”.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  735
Қабул қилиниш санаси:  18.09.2017
Кўчириб олиш pdf |