Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Республикада грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича 2017-2018 йиллар мавсуми давомида аҳоли ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисида Бош сахифа

07 сентября 2017

Республикада грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича 2017-2018 йиллар мавсуми давомида аҳоли ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича 2017-2018 йиллар мавсуми давомида аҳоли ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисида

2017 йил ноябр ойи бошларидан грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиши кутилмоқда. Дунёда парранда гриппи ва Яқин шарқ коронавируси синдроми бўйича эпидемик вазиятнинг мураккаблиги ҳозирги кунда сақланиб қолмоқда. Бу эса ўз навбатида оғир ўткир респиратор инфекциялар устидан эпидемиологик назорат ва лаборатория текширувлари кучайтирилишини тақазо этади.

Ўзбекистон Республикасида грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик барқарорликни таъминлаш, ушбу касалликларнинг 2017-2018 йиллар мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсум давомида профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида буюраман:

1.Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар, илмий-текшириш институтлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфидаги тиббий-санитария бирлашмаси ва бошқа муассаса ҳамда ташкилотлар раҳбарлари:

ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарида грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни стационар шароитида даволаш учун бемор ўринлари заҳираси ташкил этсин;

интенсив терапия ва реанимация бўлимларида оғир ўткир респиратор инфекциялар, шу жумладан касаллик асоратлари билан оғриган беморларда ўткир интоксикация, нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диссеминирланган томир ичи ивиши (ДВС-диссеминированное внутрисосудистое свёртывание) синдроми ривожланиши хавфи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, бемор ўринлари заҳираси ташкил этилиб, эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш учун тегишли шароитлар яратсин;

грипп ва ўткир респиратор инфекцияли беморларни даволаш учун патогенетик, симптоматик ва вирусга қарши дори-дармонлар, шахсий ҳимоя ҳамда дезинфекция воситалари заҳирасини яратсин;

гриппни оператив ташхислаш учун экспресс тўпламларнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир;

юқумли касалликлар шифохоналари ва туғруқ комплекслари қабулхоналарини пульсоксиметрлар билан таъминласин;

тез тиббий ёрдам станцияларида диссеминирланган томир ичи ивиши синдроми ва ўткир нафас етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус бригадаларни тайёрласин;

грипп ва ЎРИларнинг эпидемик тарқалишига қарши жорий этилиши мумкин бўлган чеклов тадбирлари даврида қўлланиладиган дока ниқоблар, респираторлар, дезинфекция ва ювиш воситалар заҳирасини 2017 йил 1 октябрга қадар тайёрласин;

ДПМ, ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, идора ва муассасаларда уларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда бошқа тегишли ходимларини гриппга қарши эмлаш учун мавжуд ёки вақтинча ташкил этиладиган эмлаш хоналарида 2017 йил 1 октябрга қадар тегишли шароитлар яратсин;

ДПМларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирларини 2017 йил 1 октябрга қадар якунласин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош Давлат санитария врачлари:

ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, тиббиёт олий ўқув юртларининг юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраларининг профессор-ўқитувчилари, бош инфекционистлар ҳамда эпидемиологлар томонидан даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари учун 2017 йил 31 октябрига қадар грипп ва ЎРИ клиникаси, диагностикаси, даволаш, эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар ҳамда жорий этилиши мумкин бўлган чеклов тадбирларининг мазмун-моҳияти, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари мавзусида семинарлар ўтказсин;

2017 йил 1 декабрга қадар аҳоли билан узвий мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимлари, 6 ёшгача бўлган болалар, 65 ёшдан ошган қариялар, хомиладор аёллар, сурункали касалликлари мавжуд беморлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли гуруҳлари - “Болалар уйлари”, “Мехрибонлик уйлари”, “Саҳоват ва Мурувват уйлари” (кекса ва ногиронлар), “Уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати” контингентларини гриппга қарши, ўрнатилган тартибда эмланиши ташкил этсин;

даволаш-профилактика ва ўқув-тарбия муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларининг қишки мавсумга тайёргарлиги устидан мунтазам назорат олиб бориб, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш борасида объектларнинг раҳбарларига тегишли талабномалар, зарур ҳолларда эса юқори ташкилотларга ўрнатилган тартибда тақдимномалар киритсин;

мулк шаклидан қатъий назар шаҳар ва туманлардаги дорихоналарда грипп ва ЎРИлар профилактикасида фойдаланиладиган дока ниқоб, респиратор, наъматак, исириқ каби профилактик воситалар ҳамда ушбу касалликларни даволашда қўлланиладиган симптоматик, патогенетик ва вирусга қарши дори-дармонларнинг савдоси ташкил этилганлиги бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида дорихона провизор ва фармацевтларига тегишли таклифлар берсин;

ҳудудий ДСЭНМларда грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик вазиятни назорат қилиш, амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун 2017 йил 1 октябрдан эпидемияга қарши штаблар ташкил этсин;

барча оғир ўткир респиратор инфекциялар ва ушбу касалликлардан ўлим ҳолати қайд этилганда, ўрнатилган тартибда, эпидемиологик текширув ҳамда таҳлилларни ўтказиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида зарур бўлган қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин;

гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор инфекциялар, ўткир зотилжам ва оғир ўткир респиратор инфекциялар ёки ўлим ҳолатлари тўғрисидаги кундалик маълумотларни барча ДПМлари томонидан, мазкур буйруқнинг 1,2,3-иловаларидаги шаклида Рес.ДСЭНМга ҳар куни соат 11:00га қадар электрон почта орқали ( lyudmila.kudasheva@minzdrav.uz ) етказилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Сурхандарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ДСЭНМларида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларни полимераза занжирли реакция усулида лаборатория назорати 2017 йил 01 ноябрдан бошлаб ўтказилиши йўлга қўйилсин, вирусология лабораториялари эҳтиёж даражасида диагностик тўпламлар ва бошқа зарур воситалар билан таъминласин;

грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича штабларда, ушбу касалликлар бўйича ҳафталик тезкор маълумотлар таҳлилини ўтказиб, натижалари асосида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириб борсин;

даволаш-профилактика ва ўқув-тарбия муассасалари, ташкилотлар, идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари, банклар, савдо, умумий овқатланиш, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш объектлари, йўловчи ташиш транспорти ва эпидемиологик жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларда профилактик ва эпидемияга қарши ҳамда жорий этилиши мумкин бўлган чеклов чора-тадбирларининг амалга оширилиши устидан, ўрнатилган тартибда, санитария назоратини йўлга қўйсин.

3. Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматовга:

грипп ва ЎРИ бўйича эпидемик вазиятни назорат қилиш, жойлардан ҳафталик олинадиган тезкор маълумотлар таҳлили асосида, эпидемик вазиятни баҳолаб, амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун 2017 йил 1 октябрдан Республика штабини ташкил этсин;

грипп ва ЎРИ профилактикаси, эпидемияга қарши ва жорий этилиши мумкин бўлган чеклов тадбирларининг жойлардаги ижроси устидан мунтазам назорат ўрнатиш ва бу борада маҳаллий мутахассисларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли гуруҳлари- “Болалар уйлари”, “Мехрибонлик уйлари”, “Саҳоват” ва “Мурувват” уйлари контингентини эмлаш учун, ўрнатилган тартибда, гриппга қарши вакциналар харид қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ДСЭНМларининг вирусология лабораторияларида грипп ва ЎРИлар таҳлилини ўтказиш учун тегишли диагностик тўпламлар ва бошқа зарур воситалар таъминоти устидан назорат ўрнатиш;

гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор инфекциялар ва ўткир зотилжам, оғир ўткир респиратор инфекциялар ва улардан ўлим қайд этилган ҳолатлар тўғрисида жойлардан олинадиган маълумотлар таҳлилдан ўтказилиб, умумлаштирилган ҳафталик маълумотлар, мазкур буйруқнинг 1,2,3-иловаларида қайд этилган шаклда СЭНББга ва Вирусология илмий текшириш институтидаги Грипп миллий марказига ҳар душанба куни соат 12:00га қадар электрон ( dilmurod.mirzabaev@minzdrav.uz ; ravshan.rakhimov@minzdrav.uz ) почта орқали етказилиши топширилсин.

5. Вирусология илмий-текшириш институти директори Э.И.Мусабаев:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг марказий шаҳарлари ва Тошкент шаҳри бўйича гриппга ўхшаш касалликлар ва ЎРИ билан касалланишнинг 2017-2018 йил мавсумида эпидемик чегара бўйича прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, 2017 йил 1 октябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этсин;

гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор инфекциялар ва ўткир зотилжам, оғир ўткир респиратор инфекциялар билан касалланишларнинг ҳафталик таҳлили, мазкур касалликлар бўйича эпидемик ҳолат ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигининг баҳоланишини таъминласин;

гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор инфекциялар ва ўткир зотилжам, оғир ўткир респиратор инфекциялар касалликлари бўйича эпидемик вазият, ўлим ҳолатлари ва ўтказилаётган эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳафталик маълумотлар тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти директори З.Д.Муталова, Республика ДСЭНМ бош врачи Б.И.Алматов Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмалари, соҳа олимлари ҳамда ДСЭНМларнинг малакали мутахассислари томонидан, оммавий ахборот воситалари орқали грипп ва ЎРИ профилактикаси ҳамда ташкилотлар, идоралар, муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари, банклар, савдо, умумий овқатланиш каби, объектларнинг ишчи-хизматчилари ва ходимлари ўртасида гриппга қаршиэмлашнинг тиббий ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ҳақида кенг кўламда тушунтириш ишлари олиб борсин.

8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.К.Юсупалиев ва вазир ўринбосари, Республика Бош давлат санитария врачи С.С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Шадманов

Киритилди:

                                     
СЭНББ бошлиғи                    Н.С.Атабеков

Келишилди:

                    
Вазир биринчи ўринбосари                    Б.К.Юсупалиев
Вазир ўринбосари                             С.С.Саидалиев
Вазир ўринбосари                            

Б.Э.Баситханова

Назорат инспекцияси бошлиғи                   

А.А.Агзамов

ДПЁТББ бошлиғи                          Ф.Р.Шарипов
ОБМҚББ бошлиғи                         

М.Ф.Садиков

Юридик хизмат бошлиғи                    Р.И.Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «_4_» сентябрдаги

__506__ сонли буйруғига

1-илова

Оғир ўткир респиратор инфекциялар, ўлим ҳолатлари ва гриппга қарши эмланганлар бўйича хафталик тезкор

МАЪЛУМОТ

Худудлар

ОЎРИ

Ўлим ҳолатлари

Гриппга қарши эмланганлар

Жами

Улардан хомиладорлар

Жами

Улардан хомиладорлар

Хафта давомида

Мавсум бошидан

1

Тошкент ш

 

 

 

 

 

 

2

Андижон

 

 

 

 

 

 

3

Бухоро

 

 

 

 

 

 

4

Жиззах

 

 

 

 

 

 

5

Қашқадарё

 

 

 

 

 

 

6

Навоий

 

 

 

 

 

 

7

Наманган

 

 

 

 

 

 

8

Самарқанд.

 

 

 

 

 

 

9

Сурхандарё

 

 

 

 

 

 

10

Сирдарё

 

 

 

 

 

 

11

Тошкент

 

 

 

 

 

 

12

Фаpғона

 

 

 

 

 

 

13

Хоразм

 

 

 

 

 

 

14

Қорақалпоғистон Рес.

 

 

 

 

 

 

НТКМК

 

 

 

 

 

 

Жами Республика бўйича

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил «_4_» сентябрдаги __506__ сонли буйруғига 2-илова

Гриппга ўхшаш касалликлар, ўткир респиратор инфекциялар, ўткир зотилжам

бўйича хафталик тезкор

МАЪЛУМОТ

                             

Худудлар

Гриппга ўхшаш касалликлар 

ўткир респиратор инфекциялар

ўткир зотилжам

1

Андижан ш

 

 

 

2

Бухоро ш

 

 

 

3

Жиззах ш

 

 

 

4

Қарши ш

 

 

 

5

Навои ш

 

 

 

6

Наманган ш

 

 

 

7

Самарканд ш

 

 

 

8

Термиз ш

 

 

 

9

Гулистон ш

 

 

 

10

Олмалик ш

 

 

 

11

Фарғона ш

 

 

 

12

Урганч ш

 

 

 

13

Нукус  ш

 

 

 

Жами шаҳарлар бўйича

 

 

 

Тошкент ш

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «_4_» сентябрдаги

__506__ сонли буйруғига

3-илова

Эпидемияга қарши тадбирларнинг назорати бўйича тезкор маълумот

Текширилган объектлар

Объектларда аниқланган камчиликлар

Кўрилган маъмурий чоралар (жарималар)

Иш фаолияти вақтинча тўхтатилган объектлар

Жами

Шу жумладан

Жами

Шу жумладан

Жами

Шу жумладан

Жами

Шу жумладан

МТМ

мактаб

ДПМ

бошқа.

МТМ

мактаб

ДПМ

бошқа.

МТМ

мактаб

ДПМ

бошқа.

МТМ

мактаб

ДПМ

бошқа.

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

13

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

15

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  506
Қабул қилиниш санаси:  04.09.2017
Кўчириб олиш pdf |