Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси тўғрисида Бош сахифа

16 августа 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори сўзсиз ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари, марказий аппарат барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) хокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмат ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинганлиги;

ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бириктириш қарорнинг 1-иловаси;

туман (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемаси қарорнинг 2-иловаси;

туман (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом қарорнинг 3-иловаси;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари сарҳисоб қилиш схемаси қарорнинг 4-иловаси;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссия таркиби қарорнинг 5-иловаси билан тасдиқланганлиги ижро учун қабул қилинсин ва доимий фаолиятда қўлланилиши таъминлансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли қарори билан ҳудудларда ташқил этилган туман (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишида фаол иштирок этсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш, қарор ижроси мониторингини олиб бориш, тегишли юқори турувчи давлат органларига маълумотларни ва ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси зиммасига юклатилсин.

6. Назорат инспекцияси (А.Агзамов) вазирлик марказий аппаратининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли қарори мазмун-моҳиятини барча раҳбар ходимлар эътиборига етказилишини таъминласин.

7. “Узмединфо” ЭССРМ (Д.Усманов) ва Матбуот хизмати (Ф.Санаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли қарори мазмун-моҳиятини соғлиқни сақлаш тизими ходимлари эътиборига етказиш мақсадида мазкур қарор матнини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ва тегишли идоравий нашрларда чоп этилишини таъминласин.

8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир        А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил «____» августдаги

_____ - сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

Чора-тадбирлар режаси

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори мазмун-моҳиятини вазирлик масъул раҳбар ходималри эътиборига етказиш.

14 август

А.Агзамов

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори мазмун-моҳиятини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларида етказиш.

15 август

Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари

3.

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари раҳбарлигида тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар тузиш ва қуйидаги масалаларни ўрганиш:

ҚВП, ҚОП, ОП, ТКТМП/ШКТМПда аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш;

“103” шахобчаларида аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

ТТБ/ШТБ бошлиқлари томонидан аҳолини шахсий қабулларини ташкил этиш;

туман/шаҳар халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилиш.

18 август - ишчи гуруҳ тузиш,

ўрганиш - ҳар чоракда бир марта

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

4.

Ўрганишлар натижаларида аниқланган муаммоларни ечими бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва туман/шаҳар хокимликлари йиғилишларида тасдиқлаш.

Ўрганиш якунларида

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

5.

Аҳоли ўртасида ва туман халқ депутатлари кенгашида ТТБ/ШТБ бошлиқларининг хисоботларини эшитиш. Хисобот якунлари бўйича ҳал этилиши вилоят даражасида кўзда тутилган муаммоли масалалар рўйхатини тузиш ва тегишли хокимлик ва бошқарув органларига тақдим этиш.

2 ойда бир марта

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

6.

Туман телевидениесида ТТБ/ШТБ бошлиқларининг аҳоли билан бевосита тўғридан-тўғри мулоқотини олиб бориш амалиётини жорий этиш.

2 ойда бир марта

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

7.

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг Тиббий кенгаш мажлисларида бирлашма бошлиқларининг хисобот даврида фаолияти ва келгуси хисобот даврига ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотини эшитиш.

Муҳокама натижаларини оммавий-ахборот воситаларида эълон қилиш.

Хар чоракда бир марта

Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

8.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари раҳбарлигида тегишли мутахассислардан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш ва қуйидаги масалаларни ўрганиш:

аҳолига туман/шаҳар ва вилоят тиббиёт муассасаларида бирламчи тиббий хизмат, тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

аҳолига туман/шаҳар ва вилоят тиббиёт муассасаларида бирламчи, ихтисослаштирилган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

аҳолини шахсий қабулларини ташкил этиш;

вилоят халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман ва шаҳарларга ташрифлари якунлари бўйича баённомалар ижросини ўрганиш.

18 август - ишчи гуруҳ тузиш,

ўрганиш - ҳар чоракда бир марта

ҚР ССВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

9.

Ўрганишлар натижаларида аниқланган муаммоларни ечими бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва вилоят хокимликлари йиғилишларида тасдиқлаш.

Ўрганиш якунларида

ҚР ССВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

10.

Аҳоли ўртасида ва вилоят депутатлар кенгашида бошқарма бошлиқларининг хисоботларини эшитиш. Хисобот якунлари бўйича ҳал этилиши республика вазирлик ва идоралари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси миқёсида кўзда тутилган муаммоли масалалар рўйхатини тузиш ва уларни тегишли бошқарув органларига тақдим этиш.

Ҳар чоракда

бир марта

ҚР ССВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

11.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг Ҳайъат йиғилишларида бошқарма бошлиқларининг хисобот даврида фаолияти ва келгуси хисобот даврига ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотини эшитиш.

Муҳокама натижаларини оммавий-ахборот воситаларида эълон қилиш.

Ҳар чоракда

бир марта

ҚР ССВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

12.

Соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар тузиш, уларни ҳудудларга бириктириш ҳамда ишчи гуруҳларнинг ҳудудларга чиқиш жадвалларини, ишчи гуруҳ вазифалари ва ҳудудларни қуйидаги масалаларга бағишланган ўрганиш саволномасини тузиш:

аҳолига туман/шаҳар, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида бирламчи тиббий хизмат, тез тиббий ва ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш;

туман/шаҳар ва вилоятлар даражасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чораларни кўриш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг шахсий қабулларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилиш;

республика ҳудудларида ташкил этиладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабуллари давомида фуқароларни қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман ва шаҳарларга ташрифлари якунлари бўйича баённомалар ижросини назорат қилиш ва ўз вақтида таъминлаш.

Ўрганиш ишлари республиканинг тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати айниқса муаммоли бўлган ҳудудларида ўтказилади.

18 август - ишчи гуруҳ тузиш,

ўрганиш - ҳар чоракда бир марта

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

барча таркибий бўлинмалар

13.

Ўрганишлар натижаларида ҳамда туман/шаҳар ва вилоят даражасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммоларни ечими бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқлаш.

Ҳар чоракда

бир марта

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

барча таркибий бўлинмалар

14.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида “йўл хариталари” билан белгиланган вазифалар ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамасининг департаментига белгиланган муддатларда амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларни тақдим этиш.

Мониторинг – доимий,

хисобот топшириш – белгиланган муддатларда

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

барча таркибий бўлинмалар

15.

Ўтказилган ўрганишлар натижалари, тасдиқланган “йўл хариталари” ижроси ҳамда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги бўйича маълумотларни ўзига жамлаган маълумотлар электрон базасини яратиш.

Доимий

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

барча таркибий бўлинмалар

16.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазири ҳузурида Соғлиқни сақлаш вазирининг хисоботи эшитилишини таъминлаш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли бўлган муаммоли масалалар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар чоракда

бир марта

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

барча таркибий бўлинмалар

17.

Ҳар уч ойда бир марта Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида ҳудудларни ўрганиш натижалари, “йўл хариталари” ижроси, хисобот даврида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси хисобот даврида ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини танқидий муҳокама қилиш.

Ҳар чоракда

бир марта

Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси,

Ҳайъат котибаси


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  ПФ-3182-сон
Қабул қилиниш санаси:  08.08.2017
Кўчириб олиш pdf |