Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №55.Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

22 июня 2016

Буйруқ №55.Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ШИФОКОР РЕЦЕПТИСИЗ СОТИЛАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 297-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2800]

Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 27-сон «Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи(рўйхат рақами 2671, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 237-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 7 июнь,

55-сон


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  55
Қабул қилиниш санаси:  07.06.2016
Кўчириб олиш pdf |