Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИНИНГ низоми Бош сахифа

18 июня 2016

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИНИНГ низоми


ЭПИДЕМИОЛОГИЯ, МИКРОБИОЛОГИЯ ВА

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ

ИНСТИТУТИНИНГ

низоми

Тошкент - 2011

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу низом эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институти (бундан буён ЭМЮКИТИ деб юритилади) ва клиникаси. ЎзССР Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 1966 йил 10 апрел 301- сонли буйруғига асосан ташкил этилган. Клиника эпидемиология, микробиология ва юкумли касалликлар илмий текшириш институтининг таркибий қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ССВ га қарашли ЭМЮКИТИ Республикада юқумли касалликлар, эпидемиология,микробиология, паразитар касалликлар сохасидаги илмий тадқиқотлар олиб бориш, юқумли касалликларнидиагностикаси,даволаш вапрофилактикасининг янги замонавий дастурларни ишлаб чиқиш, юқумли касалликларни камайтиришга қаратилган программалар ишлаб чиқиш ва уни амалиётда қўллаш, юқумли қасалликларнинг эпидемиологияси, диагностикаси ва профилактикаси бўйича муаммоларни ўрганиш, вилоят ва туман ДСЭНМ, вилоят ва туман юқумли касалликлар шифохоналари ва бошқа тиббиёт муассасаларига ташкилий-услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича республикада ягона илмий тадқиқот ва даволаш муассасаси ҳисобланади.

2. ЭМЮКИТИ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ЭМЮКИТИнинг номи тўлиқ кўрсатилган муҳрга эга бўлади.

ЭМЮКИТИ юқумли қасалликлар соҳасида ихтисослаштириш турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ўқув базаси ҳисобланади.

3. ЭМЮКИТИ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва

фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу НИЗОМга амал қилади.

4. ЭМЮКИТИнинг тўлиқ номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти.

5. Рус тилида - Научно-исследовательский институт эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний.

6. ЭМЮКИТИ қуйидаги манзилда жойлашган: 100133, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Решетов кўчаси 2 уй.

7. ЭМЮКИТИ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.

II. ЭМЮКИТИнинг мақсади, вазифалари ва функцияси.

8. Қуйидагилар ЭМЮКИТИ ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади ҳисобланади:

Юқори сифатли ва халқаро стандартлар талаблари даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани, шунингдек юқумли касалликлар бўйича мактабни шакллантириш;

Аҳолининг юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.

9. ЭМЮКИТИнинг асосий вазифалари:

а) Юқумли касалликлар соҳасида юқумли ҳасталиклар билан касалланган беморларга - бепул асосда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (ушбу кичик банднинг иккинчи ҳатбошида кўрсатилган шахслардан ташқари), шунингдек хорижий

фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга - пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш;

б) тиббий техникаси ва аппаратларининг мавжуд паркини доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилишни таъминлаш, юқумли касалликлар сохасида илғор жаҳон ютуқлари даражасида, ихтисослаштирилган, юқори малакали ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

в) ЭМЮКИТИ фаолиятини таъминлаш учун аралаш молиялаштириш шартларида молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш бўйича менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;

г) ЭМЮКИТИ тиббий ходимларининг, шу мумладан, мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникаларида юқумли касалликлар соҳасида диагностика ва даволашнинг замонавий методлари бўйича стажировкасини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда касбий даражасини ошириш ва такомиллаштириш;

д) ўзининг юқумли қасалликлар соҳасида профилактика, диагностика ва даволаш бўйича илғор тадқиқотларини амалга ошириш;

е) юқумли касалликлар соҳасида ўзининг патент олган даволаш ва диагностика методлари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;

ж) юқумли касалликлар соҳасида республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол қатнашиш;

з) юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро хамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажрибалар, ахборотлар, шунингдек мутахассислар билан қонун доирасида алмашинишни таъминлаш.

10. ЭМЮКИТИ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ;

Республика аҳолисининг турли юқумли касалликларини олдини олиш ҳамда диагностика қилиш, даволаш ва профилактиканинг жаҳондаги илғор

ютуқлари даражасида энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли методларга бўлган эҳтиёжини таъминлайди;

Юқумли касалликлар бўйича энг кенг тарқалган касалликлар турларини диагностика қилиш, даволаш ва профилактика қилишнинг илғор, самарали методлари ва технологияларни ишлаб чиқаради ва жорий қилади;

Республика минтақаларида юқумли касалликлар шифохоналари ва бўлимларига ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;

Ўз йўналиши бўйича юқори малакали мутахассисларнинг ўз мактабини шакллантиради ва ривожлантиради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига институтнинг ихтисослашганлик йўналиши бўйича тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотларни

ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

Юқумли касалликлар соҳасида дори-дармонлар, тиббиёт воситалари, шунингдек диагностика ва даволаш методларининг клиник синовларини ўтказади;

Хориждаги тиббиёт оламига ўзининг илмий ва технологик ютуқларини тақдим этади;

Юқумли касалликлар бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ҳамда ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр қилади;

Тиббиёт кадрларини, шу жумладан, клиник ординатура, стажер- тадқиқотчи ва катта илмий ходим - тадқикотчи тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.

III. ЭМЮКИТИнинг ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

11. ЭМЮКИТИ белгиланган мақсадларга эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзиниг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва тасарруф этиш;

ривожланиш бизнес-режаларини, ўз бюджетини тузиш, уларнинг ҳажмларини, шакллантириш манбаларини ва сарфлаш йўналишларини белгилаш;

асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;

пулли хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар доирасидаходимларни меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;

юқумли касалликлар, эпидемиология ва микробиология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишда давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;

ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ҳамда илмий-техник ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига, ЭМЮКИТИ фаолиятининг мақсадларига ва предметига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.

12. ЭМЮКИТИ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда кўрсатиладиган тиббий хизматлар, амалга ошириладиган ишларнинг барча турлари учун тарифлар ва баҳоларни мустақил равишда белгилашга ҳақлидир.

ЭМЮКИТИ қуйидагиларга мажбур:

Юқумли касалликлар соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларга замонавий, жаҳон талабларидаги сифат ва стандартлар даражасида диагностика ва даволашни таъминлаш ва ривожлантириш;

Юқумли касалликлари бўлган беморларга бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш;

Етакчи хорижий клиникаларда ходимларни мунтазам равишда тор ихтисос бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш;

Ходимлар учун меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳак тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган шартларини, техника ҳавфсизлигини, ижтимоий таъминотни ва аниқ йўналишли ижтимоий ҳимоя қилишни кафолатлаш;

Бюджет ва ўз маблағлари ҳисобига институт ва клиниканинг моддий- техник базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

Мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш, унинг сақланишини таъминлаш;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини ҳамда ҳисоботларини юритиш.

IV. ЭМЮКИТИ МОЛ МУЛКИ

14. ЭМЮКИТИ мол-мулки асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.

15. ЭМЮКИТИ эгаллаб турган ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари билан эгалик қилади, фаолият мақсадларига мувофиқ ўз мол- мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, шу билан бирга, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

16. ЭМЮКИТИ вақтинчалик фойдаланилмаётган хоналарини шартнома асосида ижарага бериш, ундан тушган маблағлардан институт ва клиниканинг ривожлантиришда фойдаланиш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.

V. ЭМЮКИТИ ТУЗИЛМАСИ ВА УНИ БОШҚАРИШ

17. ЭМЮКИТИ таркибига грант асосида фаолият кўрсатадиган илмий лабораториялар, бир сменада 50 нафар беморга хизмат кўрсатадиган консультатив диспансер бўлими ва 200 бемор ўрнига мўлжалланган клиника киради.

ЭМЮКИТИ тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Зарурият бўлганда ЭМЮКИТИ директори тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига институт ва клиника тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

18. ЭМЮКИТИ фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

ЭМЮКИТИ директори:

Ўз фаолиятини ЭМЮКИТИ номидан амалга оширади, молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, ЭМЮКИТИ номидан шартномалар тузади ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этади;

ЭМЮКИТИ клиникаси ходимлари ишини ўз ваколат доирасида ташкил этади ва бошқаради, ходимлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, ходимларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

vЭМЮКИТИ фаолияти учун жавоб беради.

19. Директор ўринбосарлари директорнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

20. ЭМЮКИТИда етакчи илмий ходимлардан иборат бўлган Илмий кенгаш ташкил этилади.

Илмий . кенгаш тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби ЭМЮКИТИ директори томонидан тасдиқланади.

Қуйидагилар Илмий кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;

Амалга оширилаётган илмий тадқиқотларнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажмини аниқлаш;

Илмий-тадқиқот ишлари режалаштирилиши ва бажарилишини ташкил этишга раҳбарлик қилиш.

21. Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ЭМЮКИТИ фаолиятини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.

VI. ЭМЮКИТИ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

22. ЭМЮКИТИ ва унинг клиникасиниг фаолиятини аралаш шаклда, шу жумладан:

ЭМЮКИТИ ўз даромадлари;

Давлат бюджети маблағлари;

Грантлар ва ҳомийлик ёрдами;

Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

23. ЭМЮКИТИ ўз даромадлари:

ЭМЮКИТИ илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг йўналишли мутахассисларини тайёрлашдан;

Илмий-тадқиқот ишлари олиб боришдан;

Қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалардан шаклланади.

24. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадлар учун:

Юқумли касалликлари бўлган беморларга мавжуд ўрин фонди ва консультатив диспансер қабул қилиш қувватига боғлиқ ҳолда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш учун;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлашни ривожлантириш Давлат дастури ва йиллик инвестиция дастурлари доирасида ЭМЮКИТИ замонавий тиббиёт ускуналари ва техника билан жиҳозлаш учун;

ЭМЮКИТИни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун;

Илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар шаклида ажратилади.

Бюджет маблағлари ЭМЮКИТИга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали алоҳида сатрда, аҳолининг имтиёзли тоифаларига бепул асосда тиббий ёрдам кўрсатиш, ЭМЮКИТИ ускуналари ва техника билан жиҳозлаш бўйича харажатлар тўловига, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобига, мукаммал таъмирлашга эса - Ғазначилик орқали ажратилади.

25. ЭМЮКИТИ ва клиника ходимлари сони ва ходимларнинг иш ҳақи белгиланган тартибда белгиланади, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бажариладиган ишнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб белгиланади.

26. ЭМЮКИТИ ажрадилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

ЭМЮКИТИ даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади;

ЭМЮКИТИ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

276 - қарор асосида штат жадвалини тасдиқлайди, ҳамда базавий маошлардан келиб чиқиб такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича эса Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошларини белгилайди.

27. ЭМЮКИТИ хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Молия-хўжалик фаолияти натижасида олинган фойдаси тегишли солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар

тўлангандан кейин ЭМЮКИТИ тасарруфида қолади ва белгиланган тартибда:

ЭМЮКИТИ моддий-техника базасини янгилаш, модеринизация қилиш ва кенгайтириш, замонавий тиббиёт техникаси, жихозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш;

ходимларни моддий рағбатлантириш;

айланма фондларни тўлдириш;

мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

маҳсулотлар ва хизматларни реклама қилиш;

институт ва клиника фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқамақсадлар учун фойдаланилади.

VII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ

28. ЭМЮКИТИ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади,уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.

29. ЭМЮКИТИ молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

VIII. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

30. ЭМЮКИТИни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


Ҳужжат тури:  НИЗОМ
Кўчириб олиш pdf |