Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида Бош сахифа

06 июня 2016

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 221-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565-3]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.

Вазир М. ИКРАМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 12 май,

114-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 майдаги 114-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«69. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилинади.».

2. Қуйидаги мазмундаги 1051-банд билан тўлдирилсин:

«1051. Расмий шарҳ берилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётганда, унга берилган расмий шарҳ ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак.

Расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш расмий шарҳни бериш тўғрисидаги ҳужжат қандай тартибда қабул қилинган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.

3. 106 ва 107-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«106. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқлар ёки қарорлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да эълон қилинади.

107. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқ ёки қарорнинг матни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни қандай тартибда тарқатилган бўлса, шундай тартибда тарқатилади.».


Ҳужжат тури:  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи
Ҳужжат рақами:  114-мҳ
Қабул қилиниш санаси:  12.05.2016
Кўчириб олиш pdf |