X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Кушма қарор № 6 "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"

Бош сахифа

13 мая 2014

Кушма қарор № 6 "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ

"ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 218-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 881-1]

Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1999 йил 6 декабрдаги 03/1-сонли «ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 881, 2000 йил 25 январь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ

2014 йил 23 апрель 6-сон
Тошкент ш.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ

2014 йил 23 апрель 8-қ/қ-сон
Тошкент ш.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА

2014 йил 23 апрель 17-2«о»-сон
Тошкент ш.

Ҳужжат тури:  Қўшма қарор
Ҳужжат рақами:  7
Қабул қилиниш санаси:  23.04.2014
Кўчириб олиш pdf |