X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Бирламчи тиббий-санитар тизими мутахасисларига ҳомиладор аёлларда УРИ ва грипп белгилари аниқланганда ёрдам кўрсатиш қўлланмаси.

Бош сахифа

21 января 2014

Бирламчи тиббий-санитар тизими мутахасисларига ҳомиладор аёлларда УРИ ва грипп белгилари аниқланганда ёрдам кўрсатиш қўлланмаси.

Бирламчи тиббий-санитар тизими мутахасисларига ҳомиладор аёлларда УРИ ва грипп белгилари аниқланганда ёрдам кўрсатиш қўлланмаси.

Грипп - бу одамдан-одамга ҳаво-томчилари, қўлдан-қўлга ва идиш-товоқ орқали юқадиган вирус-бактериал касаллик ҳисобланади. Грипп белгилари: бош оғриқ, ҳолсизланиш, тумов, тана мушакларда оғриқлар, тана ҳароратининг кўтарилиши, бурун битиши, йўтал, баъзи ҳолатларда эса қайт қилиш ва ич кетиши кузатилади.

Бирламчи тиббий – санитария тизимида:

1. Доя ёки УАШ ҳомиладор аёлни уйда кўрикдан ўтказганда умумий ҳолатини баҳолаб, тана ҳароратини ва қон босимини ўлчаб, нафас олиш тезлигини ва юрак уриш тезлигини санаб, сийиш миқдорини баҳолаб, уйда, шифокор маслахатисиз қандай дориларни қабул қилганлигини аниқлаши зарур.

2. ҚВПга УРИ ва грипп белгилари билан келган ҳомиладор аёлларда умумий ҳолатини баҳолаб, тана ҳароратини ва қон босимини ўлчаб, нафас олиш тезлигини ва юрак уриш тезлигини санаб, сийиш миқдорини баҳолаб, уйда, шифокор маслахатисиз қандай дориларни қабул қилганлигини аниқлаши зарур.

3. Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларда меъёрга тўғри келмайдиган ҳолларда УРИ ва грипп белгилари бор ҳомиладор аёлни зудлик билан туман кўптармоқли марказий поликлиникаси тор мутахассисларига кўрсатиш зарур (терапевт, инфекционист, кардиолог).

4. Грипп ташҳисига шубҳа бўлган ҳомиладор аёлларни ташхисни аниқлаш ва даволаш учун стационарга етказиш зарур.

5. Стационар шифокорлари ҳомиладор аёлда гипертензия, енгил преэклампсия, ҳомиладорлар гепатози, кардиомиопатиялар билан гриппни дифференциал диагностикасини ўтказишлари зарур.

6. Стационарда грипп ташхиси аниқланганҳомиладор аёлни умумий ҳолатини баҳолаб, тана ҳароратини ва қон босимини ўлчаб, нафас олиш тезлигини ва юрак уриш тезлигини санаб, сийиш микдорини баҳолаб, уйда, шифокор маслахатисиз қандай дориларни қабул қилганлигини аниклаб, лаборатор текширувларни ўтказиш зарур (қон ивиш тизими, қоннинг фермент таркиби, қон ва сийдикни умумий таҳлили, антибиотикларга сезгирлик). Грипп аниқланган ҳомиладор аёлларда гемодинамик кўрсаткичларни мониторинги олиб борилиши (нафас тезлиги, юрак уриши тезлиги, қон босими, сийиш миқдори) муҳим!Ҳомиладор аёлда грипп асоратсиз ўтадиган ҳолатларни даволашда суюқлик кўп истеъмол қилиш, гипоксемия давоси учункислород терапияни ишлатиш, сийдик миқдорини назорат қилган ҳолда тўғри ҳисобланган инфузион терапияни қўллаш.

7. Стационарда ҳомиладор аёлда грипп ташхисини қўйишда гипертензия, енгил преэклампсия, ҳомиладорлар гепатози, кардиомиопатиялар дифференциал диагностикасида қийинчилик кузатилган ҳолда тор мутахасис кўригини тезкор ташкил қилиш зарур (зарурият туғилган ҳолда САС орқали).

8. Стационарда даволанаётган ҳомиладор аёлда грипп асоратлари ривожланган ҳолда, ҳомиладор аёлни ҳолатини узлуксиз мониторинги (нафас олиш ва юрак уриш тезлиги, қон босими, диурез) ташкил этиб, мослаштирилган инфузион ва кислород давосини қўллаш зарур. Ҳомиладорларда кислород сатурацияси 92-95% дан кам бўлмаслиги зарур. Антибиотикларга сезгирлигини аниклаб, антибактериал давони вақтида ҳал қилиш ва бошлаш.

9. Гриппни оғир асоратлари ривожланган ҳомиладор аёлларни тенг мавқели битта тиббий муассасадан иккинчи тиббий муассасага асоссиз ўтказишлардан ОГОҲ бўлиш! Бундай ҳолатларда тўлиқ тиббий ёрдам бериш жуда кечиктирилган бўлади!


Кўчириб олиш pdf |