Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №280 Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг 2013-2014 йил мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида Бош сахифа

22 августа 2013

Буйруқ №280 Грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг 2013-2014 йил мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

БУЙРУҚ

«22» август 2013 г. № 280
г. Ташкент

“Грипп ва ўткир респиратор
касалликларнинг 2013-2014 йил
мавсумига тайёргарлик кўриш
чора-тадбирлари тўғрисида” 

Ўзбекистонда ва Европадаги кўплаб давлатларида 2012-2013 йй. мавсумида грипп ва ўткир респиратор касалликлар билан касалланишнинг эпидемик чегарадан ошган узоқ муддатли интенсив кўтарилиши кузатилди. Аҳолига хавф солувчи янги респиратор касаллик қўзғатувчилари мунтазам аниқланмоқда. Хитойда инсонларни зарарловчи парранда гриппининг янги вируси А/H7N9 аниқланди. Яқин Шарқ давлатларида ўлим даражаси юқори бўлган янги Яқин шарқ респиратор синдроми коронавируси (MERS-CoV) циркуляцияси аниқланди. Булар ўткир респиратор касалликлар бўйича эпидемиологик ва лаборатория назоратини кучайтиришни тақазо этади. Грипп ва ўткир респиратор касалликларининг мавсумий кўтарилиши 2013 йилнинг ноябрь ойи бошларида кутилмоқда ва бунда касаллик кўпроқ шаҳар аҳолиси орасида қайд этилиши башорат қилинмоқда.

Грипп ва ўткир респиратор касалликларининг 2013-2014 йил мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда бу касалликлар бўйича Республика аҳолиси ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш мақсадида:

БУЮРАМАН:

  1. “Грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония инфекциялари билан касалланиш ва гриппга қарши эмлаш ишлари хақида тезкор хафталик маълумот” ҳамда “Грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича чора-тадбирлар ҳақида маълумот”лар 1,2 иловаларга;
  2.  “Грипп ва ўткир респиратор касалликлар мавсумида чеклаш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш” йўриқномаси 3-илова мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шахар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари, ДСЭНМлари бош врачлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган марказлари, ИТИлари, олий ва ўрта тиббий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббий-санитария бирлашмаси, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) ДСЭНМлари Бош врачларига:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Грипп ва ўткир респиратор касалликлар мавсумида чеклаш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш” йўриқномаси 2013 йил 1 октябрга қадар жамоаларда муҳокама қилиниб, ижроси таъминлансин;

ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда гриппга қарши эмлаш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар, идора ва муассасаларда 2013 йил 10 октябргача эмлаш тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш учун мавжуд ҳамда вақтинча ташкил этиладиган эмлаш хоналарида тегишли шарт-шароитлар яратилсин;

аҳоли ва беморлар билан мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимлари 2013 йил 20 октябрга қадар шахсий ҳимоя воситалари, даволаш профилактика муассасалари эса зарарсизлантирувчи ва ювувчи воситалар билан етарли миқдорда таъминлансин;

аҳоли билан узвий мулоқотда бўладиган тиббиёт ходимлари ва йўловчи транспорти ҳайдовчилари, диспетчерлар, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчалари, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш каби, касаллик юқиш хавфи юқори бўлган соҳа ходимларини, 2013 йил 1 декабрга қадар эмлаш учун корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига, ички имкониятлари ҳисобидан гриппга қарши вакцина харид қилишлари тавсия қилиниб, эмлаш тадбирларини ўтказилишига ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалий ёрдам кўрсатилсин;

юқумли касалликлар шифохоналарида грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларининг оғир клиник формалари билан оғриган беморларни стационар шароитида даволаш учун 20 нафар беморга мўлжалланган шифо ўринлари ташкил этилиб, вирусга қарши тегишли дори-дармонлар заҳираси яратилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар юқумли касалликлар шифохоналари, туғруқ комплекслари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиаллари, шаҳар ва туман бўлимлари таркибидаги интенсив терапия ва реанимация бўлимларида грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларига чалинган беморларда ўткир интокцикация, нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги, дисциминирланган қон қуюқлашуви (ДВС) синдроми ривожланиши хавфи мавжудлигини ҳисобга олиб, санэпид режим қоидаларига риоя қилган ҳолда 3 нафар беморга мўлжалланган шифо ўринлари ташкил этилсин;

юқумли касалликлар шифохоналарида ва туғруқ комплексларида етарли миқдорда вирусга қарши препаратлар (50 нафар беморни, шу жумладан 10 нафарини интенсив даволашга мўлжаллаб), шахсий ҳимоя ҳамда дезинфекция воситалари заҳираси тайёрлансин;

шошилинч тез ёрдам бўлимларида ДВС синдроми ва ўткир нафас етишмовчилиги билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган бригада ташкил этилсин.

3.Ўзбекистон Республикаси, Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМ Бош санитария врачларига:

барча ДПМларда ва эпидемик жиҳатдан муҳим объектларда грипп ва ўткир респиратор касалликлар мавсумида профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни талаб даражасида ўтказилиши устидан тизимли равишда назорат йўлга қўйилсин;

ҳудудий ДСЭНМлар қошида, 2013 йил 1 октябрдан грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича эпидемик вазиятни кузатиш ва амалга оширилаётган профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун штаблар ташкил этилсин;

қариялар уйлари, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлари каби, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳамда ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда чекланган сондаги тиббиёт ходимларини эмлаш учун 2013 йил 10 октябрга қадар гриппга қарши вакциналар харид қилинсин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларининг ҳар бир оғир ва ўлим билан тугаган холатлари юзасидан ўз вақтида тўлиқ эпидемиологик текширув ҳамда таҳлиллар ўтказилиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур бўлган, қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилиши таъминлансин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликлари билан касалланиш тўғрисидаги кундалик маълумотларни барча ДПМлардан, мазкур буйруқнинг 1 ва 2 иловаларидаги шаклда олиб, таҳлил қилиб, Республика штабига ҳар куни соат 10-00га қадар, электрон почта ёки 278-49-67 телефони орқали етказилиши таъминлансин;

Ўзбекистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари (Тошкент шаҳридан ташқари) ДСЭНМларининг вирусология лабораторияларида 2013 йил 1 ноябрдан полимераз занжирли реакцияси (ПЗР) усулида мавсумий грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга таҳлиллар ўтказилиши ташкил этилсин. Ушбу лабораториялар ПЗР учун диагностик наборлар ҳамда бошқа сарфланувчи материаллар билан ўз вақтида таъминлансин;

грипп ва ўткир респиратор касалликларнинг оғир формалари билан оғриган ёки касалликдан вафот этган беморлардан олинган биологик наъмуналарни, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Грипп касаллиги ва ўткир респиратор касалликларга гумон қилинган беморлардан клиник наъмуналарни олиш, сақлаш ва ташиш тартиби” (Тошкент, 2012) услубий кўрсатмаси талабларига қатъий амал қилган ҳолда Республика ДСЭНМнинг вирусология лабораториясига ўз вақтида етказилиши таъминлансин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония инфекциялари билан касалланиш бўйича кундалик ва хафталик тезкор маълумотлар таҳлил қилиниб, уларнинг натижалари асосида ўтказилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар мувофиқлаштирилиб борилсин;

даволаш профилактика, ўқув-тарбия муассасалари, эпидемиологик жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларда профилактик ва эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги таъминлансин.

  1. Республика ДСЭНМ Бош врачи Б.И. Алматовга:              

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Грипп ва ўткир респиратор касалликлар мавсумида чеклаш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш” йўриқномасида кўрсатилган тадбирларни бажарилиши устидан мавсум давомида тизимли равишда назорат ташкил этилсин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликлари бўйича кундалик олинган оператив маълумотлар штаб томонидан мунтазам равишда таҳлил қилиниб, унинг натижаси асосида профилактик ва эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар мувофиқлаштириб борилиши таъминлансин;

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ДСЭНМлари томонидан, грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар билан касалланишни ПЗР усулида лаборатория таҳлили учун зарур бўлган тегишли наборлар ва бошқа сарфланувчи воситаларнинг ўз вақтида харид қилиниши алоҳида назоратга олинсин;

Республика ДСЭНМ вирусология лабораторияси базасида Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ДСЭНМларининг 1 нафардан вирусологлари учун, 2013 йил 1 ноябрга қадар, грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларни ПЗР усулида текшириш бўйича машғулотлар ўтказилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудирларига 2013 йил 1 октябрга қадар грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония ва оғир ўткир респиратор касалликларнинг эпидемиологик назорати ҳамда касалланишнинг эпидемик бўсағасини ҳисоблаш бўйича тренинг ўтказилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония инфекциялари билан касалланиш бўйича кундалик маълумотлар йиғилиши ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг таҳлили ва ўз вақтида мувоқлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар (2 ва 3 иловаларга мувофиқ) ҳар хафтанинг душанбадан то якшанбага қадар умумлаштириб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СЭНББга (dilmurod.mirzabaev@minzdrav.uz электрон почтаси ва 239-47-21 факси) ҳамда Вирусология ИТИ қошидаги Грипп миллий Марказига (ravshan.rakhimov@minzdrav.uz электрон почтаси) ҳар душанба куни соат 13-00га қадар етказилиши таъминлансин.

  1. Республика Шошилинч тиббий ёрдам Илмий Маркази (А.М.Хаджибаев), Республика Педиатрия Илмий-амалий тиббиёт Маркази (Д.И.Ахмедова), Республика Ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология Илмий амалий тиббиёт Маркази (М.Н.Тилляшайхов), Республика Ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация Илмий амалий Маркази (А.Л.Аляви), Вирусология Илмий текшириш институти (Э.И.Мусабаев), Эпидемиология микробиология ва юқумли касалликлар Илмий текшириш институти (Л.Н.Туйчиев)га:

интенсив терапия бўлимларида грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларига чалинган беморларда ўткир интоксикация, нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, дисциминирланган қон қуюқлашуви (ДВС) синдромлари ривожланиши хавфи мавжудлигини ҳисобга олиб, 2013 йил 30 сентябрга қадар 5 нафар беморга мўлжалланган заҳира шифо ўринлари ташкил этилсин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларининг оғир клиник ва касаллик асорати билан ётқизилган беморларни даволаш учун патогенетик ва симптоматик, вирусга қарши препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя ва дезинфекцияловчи моддалар заҳираси 2013 йил 1 ноябрга қадар тайёрлансин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликларининг оғир ва ўлим билан тугаган ҳолатлари тўғрисида ҳудудий ДСЭНМларга кундалик маълумотларни етказилиши таъминлансин.

  1. Вирусология Илмий текшириш институти директори Э.И. Мусабаевга:

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликлари билан касалланиш, ўтказилаётган чора-тадбирлар, эпидемик вазиятни баҳолаш бўйича ҳар хафта таҳлил ўтказилиши йўлга қўйилсин;

грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликлари бўйича эпидемик вазиятни баҳолаш ва ўтказилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СЭНББга тақдим этилиши таъминлансин;

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва EuroFluнинг грипп бўйича глобал эпидемик вазият ҳақидаги маълумотларига асосланиб, эпидемиологик мониторинг ўтказилиши таъминлансин, вазият мураккаблашиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан ўз вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СЭНББга ахборот берилсин.

  1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Д. Муталовага:

грипп ва ўткир респиратор касалликлар профилактикаси мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар аҳоли орасида санитария тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича режа тузилсин ва ижроси назоратга олинсин.

  1. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ва вазир ўринбосари, Республика Бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиев зиммасига юклатилсин.

 

ВазирА.В.Алимов
Киритилди:
СЭНББ Бошлиғи К.К.Мухамедов
Келишилди:
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.А. Худаяров
Вазир ўринбосари С.С.Саидалиев
ДПЁТҚББ Бошлиғи Д.Б.Миразимов
ОваБМҚББ Бошлиғи С.И.Исмаилов
Назорат инспекцияси Бошлиғи А.А.Садиков
Юридик хизмати бошлиғи Б.Г.Хажиханов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил « 22 » августдаги 280 - сонли буйруғига илова

Грипп, ўткир респиратор ва вирусли пневмония касалликлари билан касалланиш ва гриппга қарши эмлаш ишлари хақида тезкор хафталик МАЪЛУМОТ

Худудлар

Грипп

ЎРК

Вирусли пневмония

Парранда гриппи

Гриппга  қарши  эмланди

Жами
касаллан
ганлар

Жумладан

Жами
касаллан
ганлар

Жумладан

Жами
касаллан
ганлар

Жумладан

Жами
касаллан
ганлар

Жумладан

Хафта
мобай
нида

Жами
мавсум
боши
дан

Оғир
шакл
лари

Ўлим

Оғир
шакл
лари

Ўлим

Оғир
шакл
лари

Ўлим

Оғир
шакл
лари

Ўлим

1

Тошкент ш.

2

Андижон вил.

3

Бухоро вил.

4

Жиззах вил.

5

Қашқадаре вил.

6

Навоий вил.

7

Наманган вил.

8

Самарқанд вил.

9

Сурхондарё вил.

10

Сирдарё вил.

11

Тошкент вил.

12

Фapғонa вил.

13

Хоразм вил.

14

ҚР

НГМК

Жами Республика
бўйича

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил « 28 » июндаги 207 - сонли буйруғига илова

Грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича чора-тадбирлар ҳақида маълумот
Худудлар

Текширилган объектлар

Камчиликлар аниқланган объектлар Объектларда жаримага тортилган мансабдор шахслар

Фаолияти тўхтатилган объекталр

Жами Шу жумладан Жами Шу жумладан Жами Шу жумладан Жами Шу жумладан
Боғчалар Мактаблар ДПМлар Бошқалар Боғчалар Мактаблар ДПМлар Бошқалар Боғчалар Мактаблар ДПМлар Бошқалар Боғчалар Мактаблар ДПМлар Бошқалар
1 Тошкент ш.
 
                         
2 Андижон вил.  
 

 
             
 
     
3 Бухоро вил.              
 
           
4 Жиззах вил.        
 
                 
5 Қашқадаре вил.                            
6 Навоий вил.                            
7 Наманган вил.                            
8 Самарқанд вил.                            
9 Сурхондарё вил.                            
10 Сирдарё вил.                            
11 Тошкент вил.                            
12 Фapғонa вил.                            
13 Хоразм вил.                            
14 ҚР                            
15 НГМК                            
  Жами Республика
бўйича
     
 
                   


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 280
Қабул қилиниш санаси:  22.08.2013
Кўчириб олиш pdf |