X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Буйруқ №63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Бош сахифа

24 июня 2013

Буйруқ №63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДА ТУРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ ВА ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ ТУЗИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ, ТАСДИҚЛАШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2157-1]

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 416-модда)

Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ буюраман:\

  • Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 92-сон буйруғи (рўйхат рақами 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  • Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Р. АЗИМОВ

Тошкент ш.,
2013 йил 24 июнь,
63-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 24 июндаги 63-сон буйруғига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Қуйидаги мазмундаги 4 1-банд билан тўлдирилсин:
    «41. Қуйидаги бюджетдан ажратилган маблағлар харажатлар сметаларини тузишни талаб қилмайди ва харажатлар ёйилмасида ҳисобга олинади:
    бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг смета харажатларини рўйхатга олиш жараёнида бўшаган;
    товар-моддий бойликларнинг меъёрдан ортиқча захираларидан чегирилган;
    адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ажратилган;
    солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтаришга;
    давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашга;
    бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳолатлари бундан мустасно;
    бир йўла бериладиган давлат рағбатлантириш ва мукофотларини тўлашга;
    Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга компенсация тўловларини тўлашга;
    транспортда имтиёзли юришни қоплашга;
    Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи қарзлари ҳамда халқаро молиявий институтлар ва чет давлатлари кредитларини қоплашга ва уларга хизмат кўрсатишга;
    халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлашга;
    ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашга;
    сайловлар ва референдумлар ўтказишга;
    қуйи бюджетларга бюджет ссудалари ва субвенцияларни ажратишга;
    банклар ва бошқа молия институтларнинг устав капиталларини шакллантириш ва кўпайтиришга;
    хўжалик юритувчи субъектларга бюджет ссудалари ажратишга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит линияларини очишга;
    Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳаларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга;
    давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларига бериладиган;
    харажатлар индексацияси бўйича;
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари.».
  2. 12-бандда:
    учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасаларини сақлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича умумий харажатлар сметаси сўмда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.»;
    қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
    «Бунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси эркин алмаштириладиган валюта ва сўмда харажатлар гуруҳлари бўйича, бошқа харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси ва ҳисоб-китобларни ўз ичига олган ҳолдаги илова билан биргаликда мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.».
  3. 15-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «дори-дармонларга кетадиган харажатлар кунига бир беморга ҳисобланган дори-дармонлар меъёрига қараб белгиланади; ».
  4. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
    «231. Давлат илмий-техник дастурларини бажаришга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ижрочи-ташкилотлар бўйича барча илмий-техник лойиҳаларнинг умумий суммасини сметада Ўзбекистон Республикаси иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида акс эттирган ҳолда тузилади. Бунда харажатлар сметаларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш, унга тенглаштирилган тўловлар, иш берувчиларнинг ажратмалари ва бошқа харажатларни ўз ичига олган лойиҳа бўйича барча харажатларни ўзида акс эттирган харажатлар калькуляцияси илова қилинади.».
  5. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «34. Харажатлар сметасини тасдиқлаш молия йилининг 10 мартидан кечикмасдан харажатлар таснифи моддалари бўйича бўлинган ҳолда амалга оширилади ҳамда сметаларни тасдиқлаган ташкилот раҳбари (ёки раҳбар ўринбосари) имзоси билан, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда, шунингдек ушбу ташкилотнинг муҳри сметанинг барча нусхаларига босилиб, бир пайтнинг ўзида харажатлар сметаси бўйича умумий суммасини юқори ўнг бурчагида штатдаги ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг умумий суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.».
  6. Қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:
    «361. Давлат илмий-техник дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини бош тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.».
  7. 40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
    «Алоҳида ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мавжуд бўлмаганда, ушбу ташкилотларнинг штатлар жадвалига киритилаётган лавозимлар, ишчилар сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мазкур ташкилотлар томонидан мустақил равишда ташкилотнинг хусусиятлари ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аниқланади.».
  8. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «41. Иш ҳақини ҳисоб-китоби тарификация рўйхатига мувофиқ амалга ошириладиган лавозимлар штатлар жадвалига ставкалар сони, лавозимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўрсатган ҳолда киритилади.».
  9. 50-банддаги «мазкур ташкилотни молиялаштириш амалга ошириладиган тегишли бюджетнинг параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб қирқ кундан кечиктирмай (аммо, молия йилининг 10 февралидан кечикмаган ҳолда)» деган сўзлар «молия йилининг 1 апрелигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  10. Қуйидаги мазмундаги 511-банд билан тўлдирилсин:
    «511. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўйича харажатлар сметалари умумий вазирлик ва идоралар бўйича кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.
    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги бўлинмаларнинг харажатлар сметалари ва штатлар жадваллари юқори турувчи вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.
    Юқорида кўрсатилган вазирлик ва идоралар молия хизматлари бошлиқлари ва масъул ходимлари ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан тўғри ўтказилганлиги учун жавобгар бўладилар.».
  11. 55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «Ташкилотларга иш ҳажмига кўра намунавий штатлар жадвали қўлланиши мумкин бўлмаган ёки ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) мавжуд бўлмаган ҳолларда, штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тегишли раҳбарлар томонидан улар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида тасдиқланган штатлар жадвали рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.».
  12. 57-банднинг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «Бошқа барча ҳолларда штатлар жадвали тегишли молия органларида қайтадан рўйхатдан ўтказилиши лозим.».
  13. . 67-бандда:
    биринчи хатбошидаги «чет элдаги» деган сўзлар «хорижий» деган сўз билан алмаштирилсин;
    иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва молия вазири ёки уларнинг тегишли ўринбосарлари томонидан тасдиқланади.».
  14. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «70. Жорий йил учун рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун юқори ташкилот томонидан молия органларига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда, харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.
    Харажатлар сметасига киритилаётган ўзгартиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида рўйхатдан ўтказишга қабул қилинади.
    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасаларининг жорий йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 7а-иловасига мувофиқ шаклда харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.».
  15. 84-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
    «Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда кўрсатилган ташкилотларнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (тарификация рўйхати, майдони, ҳажми, сарфланаётган коммунал хизматлари бўйича табиий кўрсаткичлар ҳажми ҳамда улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномалар ва бошқаларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ молия-иқтисод масалалари бўйича мутахассис) шахсан жавоб берадилар.».
  16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 1а ва 7а-иловалар билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси
молия вазири
(молия вазири ўринбосари)
______________
(имзо)

20___ йил «___» _____________

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси
ташқи ишлар вазири
(ташқи ишлар вазири ўринбосари)
______________
(имзо)

20___ йил «___» _____________

______ЙИЛ УЧУН ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

__________________________________________________________________________________
(хорижий муассаса номи)

Моддалар номи Тоифа Модда ва кичик модда Элемент ______ йил ______ йил учун тасдиқланган — жами
киритилган ўзгартиришлар билан тасдиқланган ___ га бажарилди (ҳақиқий харажат) ташкилот томонидан ҳисобланган эркин алмаштириладиган валютада сўмда
I гуруҳ харажатлари — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар
...
I гуруҳ харажатлари бўйича жами
II гуруҳ харажатлари — иш берувчининг ажратмалари
...
II гуруҳ харажатлари бўйича жами
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
Бошқа харажатлар
*
Жами:
*
Харажатлар қопланади:
Бюджетга ўтказиладиган консуллик йиғимларини қўшган ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан
*

* Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

Валюта активлари ва мажбуриятлари
бош бошқармаси бошлиғи
Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи
____________________ _____________
(имзо) (имзо)
Бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Бош ҳисобчи
____________________ _____________
(имзо) (имзо)

Харажатлар сметасига
ИЛОВА

«БОШҚА ХАРАЖАТЛАР» БЎЙИЧА IV ГУРУҲ ХАРАЖАТЛАРИ ЁЙИЛМАСИ

Моддалар номи Тоифа Модда ва кичик модда Элемент 20___ йил учун тасдиқланган
эркин алмаштириладиган валютада сўмда
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
Бошқа харажатлар — жами жумладан:
*
...

* Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари ______________
Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи ______________
Бош ҳисобчи ______________

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7а-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси
молия вазири
(молия вазири ўринбосари)
______________
(имзо)

20___ йил «___» _____________

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси
ташқи ишлар вазири
(ташқи ишлар вазири ўринбосари)
______________
(имзо)

20___ йил «___» _____________

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ

_______________________________________________
(хорижий муассаса номи)

Бўлим, кичик бўлим, боб Тоифа, модда ва кичик модда, элемент Ўзгартириш номи Йил бўйи ўзгартирилган сумма
эркин алмаштириладиган валютадасўмда
I гуруҳ харажатлари — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар
...
II гуруҳ харажатлари — иш берувчининг ажратмалари
...
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
...
Валюта активлари ва мажбуриятлари
бош бошқармаси бошлиғи
Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи
____________________ _____________
(имзо) (имзо)
Бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Бош ҳисобчи
____________________ _____________».
(имзо) (имзо)

Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 63
Қабул қилиниш санаси:  24.06.2013
Кўчириб олиш pdf |