Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларининг билимлари даражасини аниқлаш бўйича аттестация тўғрисида Бош сахифа

19 июля 2013

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларининг билимлари даражасини аниқлаш бўйича аттестация тўғрисида

Герб Республики Узбекистан

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2013 йил 2 июль
Тошкент ш.
№ 266

“Давлат санитария-эпидемиология
назорати марказлари врачларининг
билимлари даражасини аниқлаш
бўйича аттестация тўғрисида”

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг назарий ва касбий билимлар даражасини аниқлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг назарий ва касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида уларнинг аттестацияси ўтказилсин.

2. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларининг назарий ва касбий билим даражасини баҳолаш тартиби 1-иловага, аттестация варақаси намунаси 2-иловага, аттестациядан ўтиши лозим бўлган мутахассисликлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К.Мухамедовга, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.И.Алматовга:

- ушбу буйруқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига етказилсин;

- юқори малакали мутахассислардан иборат аттестация комиссиялари тузилсин.

4. Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи К.К.Мухамедовга, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.И.Алматовга, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Сабировга:

- Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларининг назарий ва касбий билим даражасини баҳолаш мақсадида 10 кун муддатда мутахассисликлар бўйича саволномалар тузилсин ва вазирликнинг электрон сайти ва порталида алоҳида саҳифа остида жойлаштирилиши таъминлансин.

5. “UzMedInfo” Республика электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази директори М.В.Баймухамедовга:

- ушбу буйруқ ва саволномалар вазирликнинг электрон сайти ва порталида алоҳида саҳифа остида жойлаштирилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларига:

- аттестациядан ўтиши лозим бўлган врачлар жорий йилнинг 15 июлига қадар мазкур буйруқ билан таништирилиб, аттестация комиссияси котибиятига бу тўғрисида ёзма маълумот тақдим этилсин;

- аттестациядан ўтиши лозим бўлган врачларнинг шахсий хужжатлари (маълумотнома, маълумоти ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги хужжатлар нусхаси, ўтган уч йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот, тавсифнома, ишга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси) жамланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари кадрлар билан ишлаш бош мутахассисларига 2013 йил 20 июлига қадар қоғоз ва электрон шаклида топширилсин.

7. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари С.С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.

ВАЗИРА.В.АЛИМОВ

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2 июль 2013 й. 266 - сон буйруғига
1 -илова

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларининг назарий
ва касбий билимлар даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг назарий ва касбий билимлар даражасини аниклаш ва тегишли малака талабларига мослигини холисона баҳолаш тартибини, шунингдек аттестациядан ўтказиладиган давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларининг лавозимлар рўйхатини белгилайди.

2. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширади.

Аттестация комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази етакчи мутахассислари киритилади.

3. Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари деб ҳисобланади:

- давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларни тасдиқланган режа-жадвал асосида аттестациядан ўтказиш, жумладан, уларнинг назарий ва касбий билимлар даражасини аниқлаш ва уларга қўйилган малака талабларига мослигини холисона баҳолаш;

- давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

- давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари врачларини малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

II. Аттестация комиссиясининг фаолияти

5. Аттестация комиссиясининг фаолиятини комиссия раиси бошқаради. Аттестация комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда аттестация комиссияси раисининг ўринбосари бошқаради.

6. Аттестация комиссиясининг раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.

7. Аттестация комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилади. Котибият таркиби аттестация комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Котибиятни аттестация комиссиясининг аъзоларидан бири бошқаради.

8. Аттестация комиссиясининг котибияти:

- аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссиясининг раисига тақдим этади;

- аттестация комиссиясининг фаолияти бўйича буйруқ ва фармойиш лойиҳаларини тайёрлайди;

- аттестациядан ўтказиладиганларнинг шахсий хужжатлар йиғма жилдларини шакллантиради ва тайёрлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг аттестацияга тааллуқли буйруқ ва фармойишларини аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиганларга етказади.

9. Аттестация комиссиясининг аъзолари аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиганлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақаси ва аттестация баённомасини имзолайдилар.

10. Комиссия мажлислари аттестация комиссиясининг раиси тасдиқлаган жадвал бўйича ўтказилади.

III. Аттестациядан ўтказиладиган шахслар ва уни ўтказиш муддатлари

11. Аттестациядан ўтказиладиган давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг лавозимлари рўйхати ушбу буйруқнинг 4-иловасида келтирилган. Аттестация тасдиқланган режа-жадвал асосида ўтказилади.

12. Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимлар аттестациядан умумий тартибда ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар, шунингдек фарзандини уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.

Кўрсатиб ўтилган ходимлар аттестациядан ўтишига улар ишга чиққандан сўнг бир йилдан кейин йўл қўйилади.

IV. Аттестациядан ўтказиш талаблари

13. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказиш кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.

14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- маълумотнома;

- маълумоти ва илмий унвони тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

- малака ошириш тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;

- ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;

- маълумотнома-тавсифномалар.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.

15. Аттестациядан ўтказиш талаблари қуйидагилар тўғрисидаги холисона баҳодан иборат бўлади:

- лавозим вазифалари, режалар ва дастурларга мувофиқ ходим фаолиятининг аниқ натижалари;

- санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

- ўз устида ишлаш, малакасини ошириш, касбий тоифага эгалик;

- амалдаги қонун ҳужжатлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалик.

V. Аттестацияни ўтказиш тартиби

16. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилаётган ходим иштирокида ўтказилади.

Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестациядан ўтишлари керак.

Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестациядан ўтказилувчига нисбатан қарор қабул қилишга ҳақлидир.

17. Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни (материалларни) кўриб чиқади, шундан кейин аттестацияни ўтказади.

18. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:

аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;

аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.

19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилади ва унинг натижалари муҳокама қилинади.

VI. Аттестация натижалари

21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:

- қўйилган малака талабларига мос;

- қўйилган малака талабларига мос эмас ва 6 ой давомида малакасини ошириши ва аттестациядан қайта ўтиши зарур.

23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчига берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича ходим фаолиятига берилган баҳо, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида акс эттирилади.

Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

24. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.

25. Аттестация натижаларига кўра, ўн иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи чиқарилади.

26. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.

VII. Аттестация натижалари бўйича низоларни ҳал этиш

27. Аттестация натижалари бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2 июль 2013 й. 266 - сон буйруғига
2 -илова

Аттестация варақаси

1.Фамилияси, исми, отасининг исми:  
2. Туғилган йили (санаси):  
3. Маълумот: олий, 1970 йил, Тошкент давлат тиббиёт институти, даволаш факультети.
(қачон, қайси ОЎЮни, факультетни тугатган)
4. Мутахассислиги: терапевт.
(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)
5. Илмий даражаси, унвони йўқ.
6. Малакасини ошириш 2009 йил, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
7. Эгаллаб турган лавозими  
8. Умумий стажи 38 йил , шу жумладан мутахассислиги бўйича 25 йил.
9. Бошқа маълумотлар:
 

 

10. Аттестациядан ўтувчига берилган саволлар ва унинг жавоблари:
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11. Аттестациядан ўтувчининг эътирозлари ва таклифлари:
 

 

 

12. Аттестациядан ўтувчи фаолиятининг баҳоси:
 

 

13. Овоз бериш натижалари: ёқлаганлар ___________қаршилар __________бетарафлар__________
14. Аттестация комиссиясининг тавсиялари:
 

 

 

15. Аттестация ўтказилган сана: 23.03.2013 й.
16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор:
 

 

Аттестация комиссияси раиси
 

 
Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари
 

 
Аттестация комиссияси аъзолари
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
Аттестация комиссияси котиби
 

 
Аттестация варақаси билан танишдим
 
(сана ва аттестациядан ўтувчининг имзоси)

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2 июль 2013 й. 266 - сон буйруғига
3 -илова

Аттестациядан ўтиши лозим бўлган мутахассисликлар рўйхати

1. Коммунал гигиена санитария врачлари 10. Врач - бактериологлар
2. Меҳнат гигиенаси санитария врачлари11. Врач - вирусологлар
3. Овқатланиш гигиенаси врачлари12. Врач - паразитологлар
4. Умумий гигиена врачлари 13. Врач - дезинфекционистлар
5. Радиацион гигиена врачлари14. Врач - статистлар
6. Врач-эпидемиологлар15. Врач - экологлар
7. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси врачлари16. Врач токсикологлар
8. Санитария - гигиена лаборатория врач лаборантлари 17. ЎҲЮК лабораторияси врач лаборантлари
9. Захарли кимёвий моддалар назорати врачлари18. ЎҲЮК врач эпидемиологлари

Ҳужжат тури:  Буйруғи
Ҳужжат рақами:  266
Қабул қилиниш санаси:  02.07.2013
Кўчириб олиш pdf |