Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Раҳбарият Бош сахифа

Низомов Баходир Махмудович

Вазир ўринбосари

Низомов Баҳодир Махмудович 1969 йил 25 февралда Тошкент шаҳрида туғилган.

1993 йилда Тошкент давлат университетини, 1999 йилда Тошкент молия институтини ва 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

1993-1994 йй. - “Ўзозиқовқатсаноат” концерни 1-тоифали муҳандис, етакчи мутахассис

1994 йилда - Жамғарма банкнинг 14-сон Миробод туман филиали, ғазначи, назоратчи; "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компаниясининг мутахассис-стажёр, 2-тоифали мутахассис

1994-1995 йй. - ТИФ Миллий банки носавдо амалиётлар бўлими 2-тоифали мутахассиси

1995-1996 йй. – «Халқ банки»нинг Миробод тумани филиали муҳандиси

1996-2000 йй. - ДАТ “Асака” банки Тошкент вилояти филиали етакчи мутахассис, бош мутахассис, бош ҳисобчи ўринбосари, бўлим бошлиғи

2000-2003 йй. - ДАТ "Асака" банк Филиаллар тармоғини бошқариш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

2003-2004 йй. - ДАТ «Асака» банки Юнусобод тумани ва Тошкент вилояти филиаллари бошқарувчиси ўринбосари

2004-2005 йй. - ДАТ "Асака" банк Андижон вилояти филиали бошқарувчиси

2004-2010 йй. - ДАТ "Асака" Бош офиси Стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ички аудит хизмати бошлиғи, валюта айирбошлаш махсус бошқармаси бошлиғи

2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, пенсия таъминотини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

2011-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантриш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаратришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

2012-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари - Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобларни юритиш бошқармаси бошлиғи

2015-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Меҳнат вазирининг ўринбосари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |