Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Раҳбарият Бош сахифа

Ли Донг Ук

Вазир ўринбосари

Ли Донг Ук 1966 йил 24 августда Корея Республикасида туғилган.

1988 йилда Корё Университетини, 1991 йилда эса Сеул миллий университетини тамомлаган.

2002 йилда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Ижтимоий таъминотни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

2002-2003 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирининг котиби.

2003-2005 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Суғурта тўловлари бўлими бошлиғи.

2005-2007 йилларда Корея Республикаси Президенти Администрациясида ижтимоий сиёсат бўйича бош администратор.

2007-2008 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар департаменти бошлиғи.

2008 йилда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Ногиронларга нисбатан сиёсат бўйича департамент бошлиғи.

2008-2010 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг матбуот котиби.

2010 йилда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Пенсия сиёсати бўйича департамент бошлиғи.

2010-2013 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича департамент бошлиғи.

2013-2015 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг Тиббий суғурта полиси бўйича департамент бошлиғи.

2015-2018 йилларда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |