Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Раҳбарият Бош сахифа

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович 1972 йил 1 майда Сирдарё вилоятида туғилган.

1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

1995-1996 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси шифокор-интерни.

1996-1997 йилларда Гулистон шаҳар марказий поликлиникаси хирурги, травматолог-ортопеди, тез тиббий ёрдам шифокори.

1997-2002 йилларда Тиббиёт санитария бирлашмаси марказий поликлиникаси хирурги.

2002-2005 йилларда Тиббиёт санитария бирлашмаси қошидаги «Ўзбекистон» очиқ акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари.

2005-2009 йилалрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари.

2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош мутахассиси.

2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани ривожлантириш шуъбаси мудири.

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.

2017 йилнинг 13 апрелидан буён  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |