Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Раҳбарият Бош сахифа

Хаджибаев Абдухаким Муминович

Вазирнинг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори

Тиббиёт фанлари доктори, профессор

Хаджибаев Абдухаким Мўминович 1951 йил 2 ноябрда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган.

1974 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1974-1975 йилларда 1-сон Республика клиник шифохонаси шифокор-интерни.

1975-1990 йилларда Бутуниттифоқ клиник ва экспериментал хирургия илмий-текшириш институти Тошкент филиали шифокор-хирурги, кичик илмий ходими, катта илмий ходими, етакчи илмий ходими.

1990-1999 йилларда Академик В.Вохидов номидаги хирургия илмий маркази бош илмий ходими, бўлим раҳбари.

1999-2000 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директорининг илмий ишлар ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўринбосари.

2000-2003 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори.

2003-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2007-2016 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори.

2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ­­­— Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори.

2017 йилнинг апрелидан буён Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори. Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |