Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Мажбуриятлари Бош сахифа

Ли Донг Ук

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб қувватлаш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Вазир ўринбосарининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;

соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;

“электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг жорий этиш.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |