Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Мажбуриятлари Бош сахифа

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович вазифалари қуйидагилардан иборат:

даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш масалаларини мувофиқлаштиради.

соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича фан ва ўқув юртлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика буюмларини, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни, наркотик, психотроп воситаларни стандартлаштириш ва сертификациялашни, уларни ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланиш тартибини назорат қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;

даволаш-профилактика муассасаларининг хизмат кўрсатишнинг пулли шаклларига босқичма-босқич ўтишини ва тиббий суғуртани жорий қилган ҳолда, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ишларини ҳамда соғлиқни сақлаш корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштиради;

шошилинч тиббий ёрдам хизматининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш масалаларига умумий раҳбарлик қилади;

тармоқни ахборотлаштириш тизимини шакллантиришни таъминлайди, соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, соғлиқни сақлаш тизимида статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартибига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончлилигини назорат қилади.

Қуйидаги тузилмалар фаолиятига тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади ва улар вазирнинг биринчи ўринбосарига ҳисобдордир:

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси;

Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Саломатлик ва тиббий статистика институти фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Узмединфо” электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Сиҳат-саломатлик” журнали ва “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” газетаси фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |