Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Мажбуриятлари Бош сахифа

Шадманов Алишер Қаюмович

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Шадманов Алишер Қаюмович вазифалари ва ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

Вазирлик ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва корхоналар фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

Вазирлик ҳайъатининг фаолиятини бошқаради;

Вазирлик ишини режалаштириш ва унинг бажарилиши устидан назоратни олиб боради;

ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

Вазирлик тасарруфига киритилган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазир ўринбосарлари ва Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасини ва штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош врачини, шунингдек вилоятлар тиббий ташхис марказлари, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларини тегишли ҳудуд ҳокимининг тавсиясига кўра лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.

Қуйидаги тузилмаларга вазир тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади ва улар вазирга ҳисобдордир:

Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси фаолиятига;

Назорат инспекцияси фаолиятига;

Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси фаолиятига;

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси фаолиятига;

Юридик хизмат фаолиятига;

Махсус бўлим фаолиятига;

Девонхона фаолиятига;

Матбуот хизмати фаолиятига;

Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти фаолиятига;

Соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари фаолиятига;

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий марказлар фаолиятига;

Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлар фаолиятига;

“Ўзбекистон тиббиёт журнали” фаолиятига.

Бундан ташқари, молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш вазирнинг вазирфаси ҳисобланади.

Вазир Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |