Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Мажбуриятлари Бош сахифа

Хаджибаев Абдухаким Муминович

аҳолига бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган, юқори технологик шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатишни назорат қилади;

юқори технологик ва самарадорликка мувофиқ бўлган шошилинч тиббий ёрдам тизими фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади;

тизимни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳолининг ногиронлиги ва ўлим кўрсатгичини пасайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида илм-фанни ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантиради;

кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар профилактикаси, ташхис қўйиш ва даволашнинг янги, самарали технологияларини яратиш ва уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради;

шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг илмий ва илмий-педагог кадрларини тайёрлашни мувофиқлаштиради;

шошилинч тиббиёт соҳасида етакчи хорижий ихтисослашган ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш ва икки томонлама муносабатларни ташкил этиш йўли билан тажриба алмашишни йўлга қўяди.

Қуйидаги тузилмалар фаолиятига тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади ва улар вазир ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорига ҳисобдордир:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ва мамлакатимиздаги барча тез тиббий ёрдам станциялари;

Санитар авиация хизмати;

Фавкулодда ҳолатлар пайтида ахолини тиббий таъминлаш хизмати;

«Шошилинч тиббиёт ахборотномаси» журнали.

Орқага қайтиш
PDF форматида кўчириб олиш |