ЯНГИЛИКЛАР
26 0000

COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАР СОНИ 65 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган уч нафар фуқарода аниқланган.

Шунингдек, касаллик Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода қайд этилди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Бундан ташқари, COVID-19 Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.